Бу йил Германия 42 миллион тонна кўмир сотиб олади.
Coal Daily International нашрининг муҳаррири Алекс Такре мана шундай фикрда. Ўтган йили немислар 39 миллион тонна қаттиқ ёқилғи истеъмол қилганини ҳисобга олсак, бу хулоса тўғри бўлиши мумкин. Талабнинг ошишига бир қанча сабаблар бор. Биринчидан, кўмир табиий газдан арзонроқ. Иккинчидан, қатор давлатлар атом энергиясидан воз кечмоқда. Франциядаги атом электр станциялари эса таъмирлаш учун ёпилган.
Мутахассисларнинг фикрича, Ҳиндистонда ҳам талаб ортади. Аммо ишлаб чиқариш жонланиб боради. Масалан, ўтган йили Ҳиндистонда 716 миллион тонна қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқарилган. Келгуси йилда бу кўрсаткични 1,2 миллиард тоннага етказишни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, кейинги 40 йил давомида кўмирдан бутунлай воз кечилади. Бироқ, бу маълумот кўмир ишлаб чиқарувчиларни хурсанд қилмайди.