Путин ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикасининг суверенитетини тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Тадбир аввалроқ Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган Кремлнинг Екатерина залида бўлиб ўтди. Унда расман тан олинган республикалар раҳбарлари Пасечник билан Пушилин иштирок этди. Томонлар дўстлик, ҳамкорлик ва ёрдам тўғрисида шартнома имзолашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин телемурожаатида Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикасининг мустақиллиги ва суверенитетини тан олиш тўғрисида зудлик билан қарор қабул қилишини маълум қилган эди.

Путиннинг бу ҳаракати Европа етакчилари томонидан кескин танқид қилинди. Сиёсатчилар, Россия қарори халқаро ҳуқуқни бузади ва “Минск келишувларини тўхтатади” деган фикрни айтишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳиндистонда 12 йилда бир маротаба гуллайдиган гул очилиб чиқди

Ҳиндистонда 12 йилда бир маротаба гуллайдиган ўсимлик гуллади, бу ҳақда ҳинд оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда. Маълум бўлганидек, 12 йилда бир маротаба ...

Қудратилло абдуқаҳҳоров америкалик боксчи луис коллазони енгиб ғалабага эришди   

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz ...

Хитойлик амалдор ертўласида 13 тонна олтин беркитгани маълум бўлди

Хитой полициячилари Ганчжоу шаҳрининг собиқ мери, 57 ёшли Чжан Цининг уйида тинтув ўтказиб, ертўладан катта миқдорда нақд пул ва 13,5 тонна қуйма олтин бўлакларини топди. Бу ...