Зеленский: Украина чегаралари ўз ўрнида қолади

Украина президенти Владимир Зеленский халқига қилган мурожаатида Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари ўзгаришсиз қолишини айтди.

“Бизда ва мамлакатимизда тарих бўйича узоқ-узоқ маърузалар тинглашга вақтимиз йўқ, шунинг учун мен орқага қарамайман, ҳозирги вазият ва келажак ҳақида гапирайин. Менинг орқамда халқаро миқёсда тан олинган чегаралари билан Украина турибди, бунга боғлиқ Россия Федерацияси бу ҳақда нима деса ҳам ёки нима қилса ҳам, у ўзгармасдан қолади”, деди Зеленский ўз баёнотида.

Шунингдек, Украина раҳбари Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикасининг тан олиниши Россиянинг Минск келишувидан ўзбошимчалик билан чиққанини англатишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси суверенитетини тан олиш ҳақидаги фармонни имзолаб, Россия армиясига у ерда тинчликни таъминлашни топширди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт гўшт истеъмолини камайтиришга чақирмоқда

БМТ инсониятга гўшт истеъмолини камайтиришга бунинг ўрнига эса мева-сабзавот истеъмол қилишни кўпайтиришга чақирмоқда. Бу иқлим ўзгариши жараёнларининг олдини олишга ёрдам ...

Ўзбекистон – қозоғистон давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлди

2019-йилнинг 10-14-июн кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот ...

Жиззахда ағдарилган автобус пахтага теримчиларни олиб кетаётган бўлган

11 октябрь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида салонида 28 йўловчи бўлган Isuzu автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида уч йўловчи ...