Туркия Россиянинг ДХР ва ЛХР нинг мустақиллигини тан олиш қарорини қоралади

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путиннинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш қарорини қоралади. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Москванинг бу ҳаракатини “қабул қилиб бўлмас” деб таъкидлади.

“Россия Федерациясининг Донецк ва Луганск деб аталувчи республикаларни тан олиш ҳақидаги қарори Минск келишувларига зид, шунингдек, Украинанинг сиёсий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини очиқдан-очиқ бузиш ҳисобланади. Россия Федерациясининг қарори қабул қилиниши мумкин эмас ва биз буни қабул қилмаймиз”, — дейилади Туркия ТИВ баёнотида.

Шунингдек Ташқи ишлар вазирлиги Туркия Украинанинг сиёсий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади ва барча манфаатдор томонларни эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга ва халқаро қонунларга риоя қилишга чақирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 октябрь куни олти ой муддатга йирик шохли тирик чорва молларини мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни қабул қилди. ...

Ўзбекистонда ҳам ҳайвонларга «паспорт» берилади ва эгаларидан тўлов ундирилади

«Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш ҳақидаги қарор (рўйхат рақами 3177, ...

Бугунги кунда ўзбекистонда 16 минг нафар киши ишсизлик нафақасини олмоқда

Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида матбуот конференцияси ўтказилмоқда. Тадбирда вазир Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этмоқда, деб ёзади ...