БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги ҳарбий ҳужумини тўхтатишга чақирди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун шу ҳафта иккинчи бор йиғилди. Учрашувдан парчалар ташкилотнинг Твиттердаги расмий аккаунтида жойлаштирилади.
“Мен чин юракдан бир нарсани айтмоқчиман: Президент Путин, Украинага қарши ҳарбий тажовузни тўхтатинг, дунёга имконият беринг!” деб ёзган Антонио Гутеррес.
Бош котиб, бундан олдин ҳам бир қанча воқеалар бўлганини ва Россиянинг Украинага ҳужуми муқаррарлигини . Аммо у вазият ёмонлашганига ишонишни истамаслигини маълум қилди.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг оммавий ҳужумлар бошлангани ҳақидаги баёноти ортидан Антониу Гутерриш Путинни Россияга қўшинларни қайтаришга чақирди.
“Ҳозирги вазиятда мурожаатимни ўзгартиришим керак. Президент Путин, инсоният учун қўшинларингизни Россияга қайтаринг. Бу можаро тўхтатилиши керак”, деди у.