Россия ҳужумларидан 137 нафар украина аскари ҳалок бўлди

Россия ҳужумларидан 137 нафар украина аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда 25-февралга ўтар кечаси Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

-316 аскар яраланди. Змеиний оролидаги барча чегарачиларимиз қурбон бўлди. Ҳаммага Украина Қаҳрамони унвони берилади, деди Зеленский.

Бундан аввал Россиянинг ҳужумларидан ҳалок бўлган тинч аҳоли ҳақида ҳам хабарлар тарқаган. Ҳозирча аниқ рақамлар эълон қилинмади.

Шунингдек Зеленский ҳарбий хизматга мажбурий ва заҳирадаги аскарларни оммавий армияга олиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Чегара хизмати 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларга мамлакатни тарк этиш тақиқланганини эълон қилди.

Пентагоннинг маълумотига кўра, Россия уруш эълон қилганидан бери 160 га яқин ракета зарбасини берган. Украина мудофаа вазири Алексей Резников Москва янги ҳужумлар тўлқинига тайёрланаётганини маълум қилди.

Россия томони қурбонлар ҳақида хабар бермади. Айни пайтда Донбасс, Харьков ва мамлакат шимолида шиддатли жанглар кетмоқда.

Россия Украинага қарши уруш эълон қилгани сабабли Европа Иттифоқи ва АҚШ Москвага қарши янги санкциялар жорий қилди.

Россия президенти Владимир Путин 24-февраль куни эрта тонгда баёнот қилиб, Донбасда “махсус ҳарбий операция” ўтказиш деган баҳона билан Украинага уруш эълон қилди. У Украина аскарларига қуролларини топшириб, уйларига қайтишга чақирди. Эрталаб соат бешларда рус қўшинлари Украинага бостириб киришди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Беларус аскарларига украинага киришга буйруқ берди

Украина армияси беларус аскарларига жанг қилиш учун бугун Украина чегарасини кесиб ўтишга буйруқ берилган, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда BBC ёзмоқда. Украина Қуролли кучлари Бош ...

Гаити мамлакатининг катта қисми сув остида қолди

Гаитидаги кучли ёмғирлар туфайли мамлакатнинг катта қисмини сув босди. Кучли ёмғирдан жанубий ва шимолий ҳудудлар энг кўп кўрган. Натижада 4 киши ҳалок бўлган, бир киши ...

Hrw қозоғистондаги хунрезликни адолатли тергов қилишга чақирди

Human Rights Watch (HRW) халқарор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қозоғистоннинг БМТ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи бошчилигидаги ҳамкорларини ...