“Украина ёв билан ёлғиз қолди” – Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский танқид билан мамлакат душман билан ёлғиз қолганини айтди.

Шу муносабат билан у оммавий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади ва аҳолининг мамлакатдан чиқиб кетишини тақиқлади.

“Мамлакат тақдири ҳал қилинаётган пайтда Украина ёв билан ёлғиз қолди. 137 киши ҳалок бўлди, 316 киши жароҳат олди. Энди чекинадиган жой йўқ ”, деди у.

Бўлишинг: