БМТ: Россия Украинага қилинган ҳужумни қораловчи резолюцияга вето қўйди

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Москванинг Украинага ҳужумини қораловчи резолюция лойиҳасига вето қўйди.

АҚШ ва Албания ҳаммуаллифлари бўлган резолюцияни кенгашнинг 11 аъзоси қўллаб-қувватлади. Хитой, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари бетараф қолди.

Ушбу резолюциянинг лойиҳасида Россия  Украинага қарши “тажовузкорлигини” кўрсатгани, Москва қўшинларини Украинадан зудлик билан олиб чиқиб кетиш талаб қилингани ёзилади.
Россиянинг Украинага бостириб кириши 24 февралнинг тонгидан бери давом этмоқда. Бир қатор шаҳарларда, жумладан, пойтахт Киевда қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Украина расмийларига кўра, жангларнинг биринчи кунида 137 аскар ҳалок бўлган.

Россия қурбонлар ҳақида маълумот бермади. Киев 25-февраль куни соат 15:00 га қадар 3000 га яқин рус аскарини ўлдирганини айтди. Москва буни тасдиқламади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқитувчилар пахта теримига “ҳар ҳолда” тайёр туриши ҳақида огоҳлантирилди

  Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва вилоят ҳокимларининг бу йил ўқитувчи ва шифокорлар пахта теримига чиқарилмайди, деган баёнотидан сўнг ҳам ...

Франциядаги сайёҳлик компаниялари раҳбарлари махсус рейс орқали самарқандга келди

Париж туристик компаниялари ассоциациясининг йиллик йиғилиши Самарқандда ўтказилади. Шу мақсадда 31 март куни эрта тонгда Франциянинг Париж шаҳридаги туристик компаниялар ...

Nike компанияси россияни бутунлай тарк этганини эълон қилди

Американинг кийим-кечак ва пояфзал ишлаб чиқарувчи Nike компанияси 23-июнда Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. ...