Facebook, Instagram ва Telegram глобал узилишларга дуч келди

Кеча, 25-февраль куни бутун дунё бўйлаб Facebook, Instagram ва Telegram мессенжерларида ўчиришлар юз берди. Бу ҳақда Downdetector сайти хабар берди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иловадаги муаммолар (69%), профилга кира олмаслик (16%), веб-сайтдан фойдалана олмаслик (15%) ҳақида шикоят қилган. Шунга ўхшаш билдирувлар Россия, Германия, Франция, АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатларда ҳам бўлган.

Масалан, Telegram фойдаланувчиларининг 44 фоизи серверга уланишда, 29 фоизи хабарларни қабул қилишда, 27 фоизида эса иловалар билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Россия, Украина, Германия, Франция ва бошқа бир қатор давлатлар аҳолиси ижтимоий тармоқларга кириш имкониятидан маҳрум бўлишган.

Аввалроқ, худди шу куни учта банкнинг: «Сбербанк»,  «Райффайзенбанк» ва ВТБнинг, шунингдек, Ростелекомнинг веб-сайтларида техник муаммолар юзага келгани қайд қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

20 ёшли ўзбекистонлик 8 ой тожикистонда қулликда бўлганини айтмоқда

Тожикистон ИИВ 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жасур Амировнинг мурожаатини тергов қилмоқда. Унинг айтишича 8 ой Ғиссор туманида яшовчи аҳоли вакили уни меҳнат қуллигида ушлаб ...

100 минг сўмлик купюра 25 февралдан муомалага чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб қиймати 100 000сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилиши тўғрисида маълум ...

Жанубий кореядаги ёнғинда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Ўзбекистоннинг Корея республикасидаги элчихонаси маълумотларига кўра 2019 йилнинг 9 май куни Сеул шаҳрида яшайдиган ўзбекистонлик талабалар Мутал Йўлдошев (1997 йилда ...