Чехия Украинага 8,7 миллион долларлик қурол-яроғ жўнатади

Бугун, 26-февраль куни Чехия Вазирлар Маҳкамаси Украинага 8,7 миллион долларлик қурол-яроғ юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда журналистларга ташқи ишлар вазири Яна Чернохова маълум қилди.

“Чехия Украинага умумий қиймати 188 миллион крон бўлган автоматлар, пулемётлар, тўппончалар, снайпер милтиқлари ва ўқ-дорилар етказиб беради. Қарор шанба куни ҳукумат томонидан қабул қилинди ”, деди Чернохова.

Унинг қўшимча қилишича, етказиб бериш Чехия томонидан амалга оширилади.

Голландия ҳам Украинага икки юзта зенит-ракета мажмуасини юборади.

Бу қарор Киевнинг Нидерландияга ҳарбий ёрдам сўрашига жавобан қабул қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нато аъзолари украинага ёрдам беришга тайёр эмас

Ҳозирда НАТОнинг ҳеч бир аъзоси Украинага катта ҳарбий контингент юборишга тайёр эмас. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон парламент йиғилишида маълум қилди. ...

Россиянинг европа иттифоқига сотган газ ва нефтидан тушган даромади икки бараварга кўпайди

Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Европа Иттифоқига сотган газ, нефть ва кўмирдан тушган даромадини икки бараварга оширди. Бу маълумотни Финляндиядаги Энергия ва ...

Украина айирмачиларни тан олган шимолий корея билан алоқаларини узди

Украина мамлакат шарқидаги сепаратистик тузилмаларни мустақил республика сифатида тан олгани учун Шимолий Корея билан дипломатик алоқаларни узди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400