Киев метросида чақалоқ дунёга келди

Бугун киевликлар бошпанасига айланган метрода чақалоқ дунёга келди. Украина халқи учун оғир дамларда ҳаёт эшигини очган чақалоққа Мия деб исм қўйилди. Бу ҳақда собиқ депутат Анна Гопко маълум қилди.

“Мия бугун тунги ваҳимали жанглар бўлаётган вақтда – Киевни душман қамал қилаётганда туғилган. Онаси хурсанд. Путин украиналикларни ўлдирар экан, биз Россия ва Беларусдаги оналарни Россиянинг Украина билан урушига норозилик билдиришга чақирамиз. Биз ҳаёт ва инсониятни ҳимоя қиламиз”, дейилади маълумотда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шундай оғир паллада дунёга келган болани табриклади. Унинг онаси эса қаҳрамонга тенглаштирилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон хдп очиқ мулоқотга чорламоқда

2017 йил 6 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент  вилоят кенгаши масъул ходимлари ва халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи ...

Нуруллоҳ муҳаммад рауфхон тоштурмадан ўз уйига келди

Тошкент аэропортидан ушлаб кетилган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон озодликка чиқарилган. (more…)

Душанбе ҳокимияти аёлларни кўчадаги эркакларнинг одобсиз муомаласидан қўрғайди

50 дан ортиқ аёл Душанбе шаҳрининг ҳокими Рустами Эмомалига мурожат қилиб, кўчадаги эркакларнинг қўпол, одобсиз муомалаларидан қўрғашини илтимос қилишди. Бу ҳақида шаҳар ...