“Генерал ўлди”: Чечен қўшинлари Киевда мағлубиятга учради

Украина қуролли кучлари Гостомел яқинида Россия махсус кучларининг карвонини йўқ қилди. Улар “қодировчилар” экани маълум бўлди.

«24TV»  телеканалининг хабарига кўра, Қодировчилар гвардиясининг 141-мотоўқчилар полки бошлиғи Магомед Тушаев ҳалок бўлган. Гостомель (Киев вилояти) яқинида Қодировлар билан жангда Украина қўшинлари чечен аскарларига катта талофатлар етказди.

Олий Рада депутати Алексей Гончаренко ўзининг Фаcебоокдаги саҳифасида Украина қўшинлари Гостомелдаги “Қодировчилар” асирга олиниб яксон қилинганини ёзди.

Манбаларга кўра, тўқнашув чоғида Украина қўшинлари Чеченистон миллий гвардиясининг 141-мотоўқчилар полки қўмондони чечен генерали Магомед Тушаевни ўлдирган. Бу Қодировнинг элита бўлинмаларидан биридир.

Қодиров полкининг мағлубияти ва Магомед Тушаевнинг ўлими ҳақидаги хабарни ўзининг Телеграм-каналида Киев мудофаасида қатнашган украин миллатчилари етакчиси Евгений Карас тасдиқлади.

Маълумотларга кўра, Украина қуролли кучларининг артиллерияси Чеченистон полкини йўқ қилган. Гостомел яқинида ҳалок бўлган чечен ёлланма аскарларининг жасадлари топилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургда портлаш: гумонланувчи яна ‘марказий осиёлик’ми?

Тергов қўмитаси "Перекрёсток" дўконидаги видеокузатув ускунаси портлашни ташкиллаштирганликда гумонланаётган йигит тасвирини аниқлади. (more…)

Ақш ўзбекистонга янги элчи тайинлади

29 июнь куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Даниел Розенблум АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ...

Нодир муротов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Муротов Нодир Хўжамқулович Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот ...