Украин қочқинлари сони 400 мингга яқинлади

Россиянинг 24-февралдаги қуролли ҳужумидан кейин мамлакатни тарк этган украиналиклар сони 400 мингга етди. Бу маълумотни БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлиги маълум қилди.

Украина ҳукуматининг 27-февралдаги маълумотларига кўра, мамлакатни тарк этганлар сони 368 мингдан ошган ва тобора ортиб бораётгани айтилмоқда.

Европа Иттифоқининг инқирозларни бошқариш бўйича комиссари Янез Ленарчич 27-февралда Россиянинг Украинага қарши уруши “етти миллиондан ортиқ одамни” жой алмаштиришига мажбур қилиши мумкинлигини айтди.

Россия 24-февралда Украинага бостириб кирди. Уч кундан бери Россия армияси бутун Украинани ўққа тутиб, бомбардимон қилмоқда. Энг даҳшатли ҳужум Киевга қилинмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Северодонецкда украина аскарлари яна чекинишни бошлади

Донбасснинг Северодонецк шаҳрида Украина аскарлари яна рус аскарлари томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда 6-июнь куни Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай маълум қилди. ...

Киев метросида чақалоқ дунёга келди

Бугун киевликлар бошпанасига айланган метрода чақалоқ дунёга келди. Украина халқи учун оғир дамларда ҳаёт эшигини очган чақалоққа Мия деб исм қўйилди. Бу ҳақда собиқ депутат ...

Литва украина учун 6 дона дрон сотиб олди

Литванинг Украинага жўнатиш учун 990 минг евролик олтита разведкачи учувчисиз учоқ сотиб олгани маълум қилинди. «Cenco.net» сайтининг маълумотларига кўра, Литва томонидан ...