Украина Россия аскарларини чекинаётганини маълум қилди

Россия кучлари Украинанинг мингдан ортиқ ҳарбий объектларини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, Украина армиясининг 250 дан ортиқ танки ва 30 та самолёти йўқ қилинган. Кремл ўзини ўзи мустақил дея эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари кучлари олға силжаётганини даъво қилмоқда.

Игор Конашенков, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг расмий вакили:

— Афсуски, армиямизда қурбонлар бор. Аммо ўлганлар сони ўлдирилган миллатчилар сонидан анча паст. Биз асирга олинган ёки ихтиёрий равишда келган украиналик асирларга тегмаяпмиз. Улар Украина халқига қасамёд қилганликларини яхши тушунамиз. Бизга қаршилик қилмаган инсонларни оиласига қайтарамиз.

Украина Россия аскарларини чекинаётганини маълум қилди

Украина ҳам ўз навбатида, мамлакат пойтахти мудофааси кучли эканлигини айтди. Расмий Киевга кўра, душман чекинмоқда. Уларнинг маълумотига кўра, 350 нафар тинч аҳоли, жумладан, 14 нафар бола ҳалок бўлган. Россия томонидан 4000 га яқин аскар ер  тишлаган. Кремл бу маълумотни ҳали тасдиқлагани йўқ.

Алексей Арестович, Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси:

– Аввалроқ Киевга 3 та ракета отилди. Бизнинг авиация ва замбаракларимиз қарши ҳужум қилмоқда. Киевга яқинлашиб келаётган душман қўшинлари тўхтатилди, баъзи бўлинмалар чекинишди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Канада россиянинг украинадаги ҳаракатларини геноцид деб тан олди

27-апрелда Канада парламенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини “геноцид” деб тан олган ҳужжатни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда маҳаллий La Presse газетаси ёзди. ...

Путин миннихановнинг «президент» унвонини ўзгартирди

Россия президенти Владимир Путин илк бор расмий ҳужжатда Татаристон президенти Рустам Миннихановдан «президент» унвонини олиб ташлади. Владимир Путин Россия Федерацияси ...

Тивлиги самара вилоятида 68 нафар ўзбекистон фуқароси заҳарланганини маълум қилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум ...