Украина Бош штаби сўнгги беш кун ичида Россия кучларининг йўқотишлари ҳақида баёнот берди. Баёнотга кўра, 5 минг 710 рус аскари ҳалок бўлган, 200 нафари эса асирга олинган.
Сўнгги беш кун ичида Украина армияси Россиянинг 29 та самолёти, 29 вертолёти, 198 та танки, 846 та зирҳли техникаси, 77 та артиллерия қуроли ва 2 та кемасини йўқ қилди.
Шунингдек маълумотда, Россия кучларининг 24 та ракета ташувчиси, 305 та автомобил, 60 та ёқилғи ташиш автомобили, 7 та ҳаво мудофаа тизими ташувчи ва 3 та учувчисиз ҳаво воситасини ташувчи машинасини йўқотгани билдирилди.