АҚШ Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

АҚШ Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда сешанбага ўтар кечаси президент Жо Байден АҚШ Конгрессида маълум қилди.

“Мен иттифоқчиларимизга қўшилиб, Америка ҳаво ҳудудини Россиянинг барча рейслари учун ёпаётганимизни эълон қиламан”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, 24-февраль куни Россия президенти Владимир Путин ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди. Украинанинг бир қанча шаҳар ва вилоятларида портлашлар ва отишмалар содир бўлди. Олти кундан бери Россия армияси бутун Украинага ҳужумлар ва бомбардимон қилишда давом этмоқда. Шу туфайли Ғарб давлатлари Россияга қарши қатор санкциялар эълон қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзбекнефтгаз» раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ ишлаб чиқариш корхоналари, конлар ва қудуқлар ҳолатини ўрганмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ижтимоий-иқтисодий аҳвол, ходимларнинг иш ва яшаш шароитларини ўрганиш, жойларда мавжуд ...

Тошкент аэропорти duty free дўконида товарлар миллий валютада сотилиши жорий этилди

Бугунги кунда дўкондаги маҳсулотларнинг нархи доллар ва евро валюталарида ёзилган. Лекин харидорлар миллий валютада тўламоқчи бўлишса, нархлар Марказий банк курси бўйича ...

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати аниқланди

Фото:ЎзА Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган 13-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мактаб маъмурияти томонидан мактаб ҳудудида мажбурий меҳнатга ...