“Россия дунё тинчлигини бузди”

Аргентина президенти Россияга қарши чиқди.

Аргентина президенти Альберто Фернандес Россиянинг Украинага 24 февралдан бери давом этаётган ҳужуми дунё тинчлигини бузганини айтди.

Аргентина Миллий Конгрессининг навбатдаги 140-сессияси очилишида сўзга чиққан Фернандес Россия-Украина урушига тўхталди.

Дунёда саломатлик, иқтисод, уруш каби турли инқирозлар бошланганини ифода этган Фернандес, “Россиянинг Украинага бостириб кириши дунё тинчлигини бузмоқда. Уруш иллюзияси яна кучайганда Европа ҳаракат қилмоқда. Уруш яна инсонларни ўлдирмоқда”-деди.

Альберто Фернандес тинчликка чақирди.

Мухолифат блокидаги Конгресс аъзолари ҳам Фернандес нутқ сўзлаётган пайтда Украина байроғини кўтариб турдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон конституциясида… қонунларга зид нормалар бор!

Аслида масала тескари қўйилиши керак эди. Яъни, айрим қонунларда Конституцияга зид нормалар борлиги ҳақида. Зеро, Конституция қонунларга мосланиши эмас, аксинча, ҳар қандай ...

Биз қайси даврда яшаяпмиз?

Баъзан қайси замонда яшаётганингни, қайси даврни оқлаш ва қайси даврни қоралашни билмай қоларкан, киши. Узоққа бормаёқ СССР таркибида бӯлган давримизни ёдга олайлик. ...

Собиқ бош прокурор рашиджон қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош ...