Украиналик қочқинлар Европа Иттифоқида уч йилгача ҳимояланади

Украиналик қочқинлар Германияда одатий бошпана олишмайди. Улар Европа Иттифоқида дарҳол уч йилгача ҳимояланади. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Ненси Фезер 2-март куни «Твиттер» саҳифасида ёзди.

“Биз тез ва бюрократик кечикишларсиз ёрдам берамиз. Украинадан келган қочқинлар бошпана олишмайди ва улар дарҳол Европа Иттифоқида уч йилгача ҳимояланади. Биз уларни таъминлаймиз ва имкон қадар тезроқ меҳнат бозорига киришига имкон берамиз “, деди Фезер.

ИИВ маълумотларига кўра, айни дамда Германияга 5 мингга яқин украиналик қочқинлар келяпти ва уларнинг оқими кун сайин ортиб бормоқда.

Аввалроқ БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги матбуот котиби Шабиа Манту сўнгги олти кун ичида қўшни Украинадан 660 мингдан ортиқ қочқин келганини маълум қилганди. Мантуга кўра, агар қочқинлар сонининг ўсиши бир хил суръатда давом этса, бу “асрнинг энг катта қочқинлар инқирози” бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибон ва эрон чегарачилари ўртасида отишма бўлди

Афғонистоннинг Нимроз минтақасида Толибон ва Эрон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Толибон манбасига кўра, тўқнашувлар 7 март куни афғон деҳқонлари чегара бўйлаб ...

Ҳиндистонда сув тошқинлари: 97 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон жануби-ғарбида жойлашган Керала штатидаги кучли сув тошқинлари туфайли камида 97 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Indian Express газетаси ёзмоқда. Фото: ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400