Ғарбнинг Россияга киритган санкцияларидан кейин аҳоли нақд пул олишга интилмоқда. Одамлар тез орада мамлакат пулсиз қолишидан хавотирда. Чунки сўнгги кунларда Россия валютаси жуда тез қадрсизланаётгани кузатилмоқда.
Ҳозир доллар курси 100 рублдан ошди. Дўконларда товарлар нархи ошиб бормоқда. Қайд этиш жоизки, бир неча кундан буён дунёнинг кўплаб компаниялари Россия билан алоқаларини узмоқда. Қўшни давлатнинг нефть компанияларидан тортиб, автомобиль ишлаб чиқарувчиларигача мамлакатдан кетиб қолмоқда. Банклар энди Apple Pay ва GooglePay дан фойдалана олмайди.