Молдова ва Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширди

Молдова ва Грузия 3-март куни Европа Иттифоқига кириш учун ариза топширган. Баёнотларни Молдова президенти Мая Санду ва Грузия бош вазири Ираклий Гарабишвили имзолади.

Грузия ҳукумати 2024-йилда Европа Иттифоқига қўшилиш учун ариза имзолашни режалаштирган. Бироқ ҳукмрон партия вакиллари “дунёдаги вазият ўзгариб бораётгани” туфайли шошилинч қарор қабул қилинганини айтишди.

Россия армиясига қарши курашаётган Украина ҳам 28-феврал куни Брюсселда Европа Иттифоқига кириш учун ариза топширган. 1-март куни Европарламент Украина аризасини кўриб чиқди ва уни Европа Комиссиясига номзод давлат сифатида тавсия этиш бўйича резолюция қабул қилди.

Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни узоқ йиллар давом этади ва қатъий мезонларни талаб қилади. Бунда иқтисодий барқарорлик, коррупция даражаси ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳисобга олинади. Аъзо бўлиш учун барча 27 аъзо давлатнинг овози керак бўлади.

Россия ҳужуми туфайли Украинанинг ташкилотга қўшилиши махсус тартиб билан кўриб чиқилиши айтилмоқда. Собиқ совет республикаларининг иккаласи ҳам шунинг сабабли тез орада ариза ёзишган. Грузиядаги Абхазия ва Жанубий Осетия, Молдованинг Приднестровье Россиянинг ёрдами билан мустақиллигини эълон қилиб юборган. Улар бошқа давлат томонидан тан олинмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ва тожикистон биргаликда иккита гэс қуради

Ўзбекистон ва Тожикистон иккита ГЭСни биргаликда қурмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ...

Ўзбекистон уч йилда 220 тонна олтин экспорт қилди

Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон 220 тонна олтин экспорт қилди. Бу  ҳақда “Кун.уз” Марказий банк маълумотларига таяниб ёзмоқда. Хусусан, идора маълумотларига кўра, олтин ...

Туркманистондаги беморларга пахтадан тўқилган кийимни кийиш мажбурияти юкланди

Туркманистоннинг шифохоналарида беморлардан миллий стилдаги кийимларни кийишни талаб қилинмоқда. Янги қоидалар касалхонага ётқизилган барча туркманистонликларга тегишлидир. ...