Путин қўшни давлатларни Россия билан муносабатларни ёмонлаштирмасликка чақирди

Россия президенти Владимир Путин 4-март куни янги «Маршал Рокоссовский»  паромининг байроғини кўтариш маросимида сўзлаган нутқида қўшни давлатларни Россия билан муносабатларни кескинлаштирмаслик ва ёмонлаштирмасликка чақирди.

“Мен яна бир бор таъкидламоқчиманки, бизнинг қўшниларимизга нисбатан ёмон ниятимиз йўқ. Шунингдек вазиятни оғирлаштирмасликни ва ҳеч қандай чекловлар қўймасликни ҳам маслаҳат берган бўлардим. Биз барча мажбуриятларни бажарамиз ва бундан кейин ҳам бажаравермоқчимиз. Вазиятни оғирлаштиришнинг ёки муносабатларимизни ёмонлаштиришнинг ҳожати йўқ. Шунингдек бизнинг ҳар қандай чораларимиз ҳамиша Россияга қарши нодўстона ҳаракатларга жавоб бўлади», — деди Путин

Россия раҳбарининг сўзларига кўра, хорижий ҳамкорларнинг Россия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши зарарли, аммо вазифалар бажарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (ОДКБ) тинчликпарвар амалиётига киритилган тузатишларни ратификация қилиш учун Давлат думага таклиф қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Учинчи марта: қозоғистонда бузилиб қолган автобусдаги 55 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Полициячилар йўловчиларни маҳаллий мактаб биносига олиб боришди, улар иссиқ жой ва егулик билан таъминланишди. Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидаги трассада автобус бузилиб ...

Андижонда иситиш қозонининг портлаши оқибатида 18 нафар мактаб ўқувчиси жабрланди

26 февраль куни соат 10:26 да Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги “Иссиқлик манбаи” АЖга қарашли иситиш қозони портлаган.  Фавқулодда ҳолат оқибатида ...

“бирдамлик” баёноти дххга етказилди

2018 йил 5 апрель куни мухолифатдаги "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг "Мухолифатдаги ...