Рамзан Қодиров Россия ҳарбийларининг Украинадаги амалиётини олқишлади. У Путиндан ўз фикридан қайтмасликни сўранди.
Eadaily.com нашрининг ёзишича, Қодиров Россия президентига миллатчиларни ўлдириб, Чеченистонни тарк этган шайтонларни йўқ қилишини айтган.
“Улар Украинани ҳимоя қиламиз, дейишади. Агар улар Чеченистонни ҳимоя қилгандек жанг қиламиз дейишса, ҳаммаси аниқ. Фақат Украинанинг текин нонини еб, кейинги давлатга қочишади”, – деди Рамзан Қодиров.
У Украинада махсус ҳарбий операция давом этишига ишонч билдирди.
“Мен Олий Бош қўмондон Владимир Путиндан махсус операцияни тўхтатмасликни сўрайман. Биз Украинани тозалаймиз ва озод қиламиз. Миллатчиларни йўқ қилиш мақсадига эришилмоқда. Менимча, рус ҳарбийлари ҳам шундай фикрда. Ҳарбий операцияни тўхтатмасликни сўрайди. Қонхўр Украина расмийлари бизнинг адолатли талабларимизга рози бўлмайди”, – деди Қодиров.