Бишкекда машинасига “Z” белгисини қўйган ҳайдовчилар жаримага тортилиб, белги олиб ташланмоқда. Бу ҳақда Бишкек милициясининг патрул хизмати матбуот котиби Байгази Айткул ўғли маълум қилди.
“Бу Қирғизистонда Ҳуқуқни поймол қилиш тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси 1-бандига зиддир. Қонунга кўра, 5500 сом жарима солинади ва машина жарима майдонига олиб кирилади.Автомобилларга рухсати йўқ, маҳсус лицензияси йўқ белги (наклейка) ёпиштириб бўлмайди”.
Ижтимоий тармоқларда Бишкек кўчаларида “Z” ҳарфи туширилган автомобиллар пайдо бўлиши муҳокама қилинмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу белги Украинага бостириб кираётган Россия ҳарбий техникасига ёзилгани ва бу белгини ўзлари назорат қилган ҳудудга ўрнатилганини айтишмоқда. Бу белги нимани англатишини аниқ таърифи йўқ.
Россия 24-февралда Украинага бостириб кирди. Ўшандан бери Украинанинг қатор шаҳарлари бомбардимон қилиниб, ҳужум қилишлар давом этмоқда. Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокараларининг учинчи раунди 7 мартга белгилангани айтилмоқда.