Рус ва украин донисиз дунёда очарчилик бўлади

Германиянинг Deutsche Wirtschafts Nachrichten нашри сўнгги ҳафталарда дунёда буғдой нархи кескин ошгани ҳақида хабар бермоқда. Бу эса глобал очарчиликни келтириб чиқариши кутилмоқда.

Commerzbank таҳлилчиси Карстен Фритчнинг таъкидлашича, буғдой етказиб беришнинг 30 фоизи Россия ва Украина ҳиссасига тўғри келади. Унинг сўзларига кўра, энди бу мамлакатлар бошқа мамлакатлардан ажралиб кетди, шунинг учун у Россия ва Украина донисиз глобал очарчилик бўлишини башорат қилмоқда.

“Буғдой қимматлашмоқда, кўплаб мамлакатларда очарчилик инқирози яқинлашмоқда”, — деб ёзади нашриёт.

Маълумотномада ёзилишича, асосий буғдой экспортчилари – Европа Иттифоқи, Россия, АҚШ, Канада, Украина, Аргентина, Австралия ва Қозоғистон заҳираларининг тугаши дон етказиб беришдаги инқирозга олиб келади ва уни янада оғирлаштиради.

 Айни пайтда ғалла заҳиралари 57 миллион тоннани ташкил этади, бу сўнгги 9 йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Бу миқдор дунёда 27 кунга етади, Россия ва Украина ресурсларисиз эса 21 кундан кам давом этади.

Шу кунгача буғдой нархи кўп йиллар давомидаги кўрсаткични янгилагани маълум бўлди. 3-март куни Чикаго товар биржасида (CМE) унинг нархи дон етказиб беришдаги узилишлар туфайли 2008 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда бензин билан боғлиқ вазият туфайли амалдор лавозимидан айрилди

Бош вазир Бақитжан Сагинтаев бугун Остонадаги ҳукумат йиғилишида ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари (ЁММ) бозоридаги вазият туфайли президентга бугуннинг ўзидаёқ Қозоғистон ...

Ангрен бош солиқчиси пора билан ушланди

Ангрен шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти шаҳар ҳудудидаги буюм бозорида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга халал бераётгани юзасидан шикоят тушган. “Ҳуқуқ” ...

Тармоқлардан садо: «пахтага мажбурий чиқасизлар, лекин ўқитувчи эканингизни айтманглар!»

Хоҳлаган бир одамни тўхтатиб, унга микрафон тутинг ва бугунги ҳаёт ҳақида фикр сўранг: 7 ёшдан 70 ёшгача аксарият юртдошларимиз «Мустақиллигимиз шарофати билан», ...