АҚШ ва Британия махсус кучлари Зеленскийни Киевдан олиб чиқиб кетишга тайёр

Британиянинг маҳсус Ҳарбий-ҳаво кучларининг 70 дан ортиқ аскари ва АҚШнинг элитавий махсус кучларининг 150 нафар аъзоси Украина президенти Владимир Зеленскийни Киевдан олиб чиқишга таёр. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, агар Зеленскийнинг ўзи сўраса, эвакуация кечаси амалга оширилиши мумкин. Ҳозирча махсус кучлар Украинадан келган аскарлар билан биргаликда Литвадаги ҳарбий базада машғулотлар ўтказмоқда. Шу билан бирга, нашр Украина раҳбари қайси давлатга эвакуация қилинишини айтмайди.

Аввалроқ Зеленский эвакуация қилиниши ҳақидаги хабарни инкор этиб, видеомурожаатида Киевда эканлигини ва бу ердан ҳеч қаерга кетмаганини айтганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия грузиядаги аскарларини украинага кўчиришни бошлади

АҚШ мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси Россия Грузиядаги аскарларининг бир қисмини Украинага кўчиришни бошлаб юборганини айтди. Исмини ошкор этмаган мудофаа ...

Зеленский ғарб берган артиллерия катта натижаларни кўрсата бошлаганини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбдаги ҳамкорлари берган артиллерия рус қўшинларига қарши урушда катта натижаларни кўрсата бошлаганини 7-июлдаги видеомурожаатида ...

Медиазона: украинадаги урушда камида 2622 рус аскари ҳалок бўлди

20-май ҳолатига кўра, Россия ва Украина ўртасидаги урушда камида 2622 нафар рус аскари ҳалок бўлган. Йўқотишларни «Медиазона» нашри ва Би-Би-Си рус хизмати кўнгиллилар гуруҳи ...