“Россия билан дўстлигимиз давом этмоқда”

Хитой икки давлат ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилиб, Россияга қарши санкцияларни қоралади.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Россия билан Украина ўртасидаги инқироз ҳақида берган баёнотида, “Россия билан дўстлигимиз давом этмоқда” деди.

Украинага қилинган ҳужумлардан сўнг кўплаб давлатлар Россияга қарши оғир санкциялар қўйган бўлса, Хитой икки давлат ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилиб, Россияга қарши санкцияларни қоралади.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И “Россия билан дўстлигимиз давом этмоқда. Сизни икки давлат ўртасидаги келишмовчиликларни мулоқот ва музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал қилишга, барча мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақираман.

“Биз ҳар икки давлатнинг ҳуқуқий хавфсизлиги масалаларини ҳал қилишимиз керак. Минтақада узоқ муддатли тинчликни таъминлаш учун самарали Европа хавфсизлик архитектурасини яратиш зарур ” деди.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин маълум қилди.

“Хитой вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва биз барча томонларни эҳтиёт бўлишга ва вазият назоратдан чиқиб кетишига йўл қўймасликка чақирамиз. Хитой ҳукумати ҳарбий ҳужумни ишғол деб таърифлашдан бош тортди ва ) Ғарб давлатларини Россиянинг қонуний хавфсизлик хавотирларини ҳурмат қилишга чақиради” – деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий осиёдаги йўқ бўлишга юз тутган 15 та тил (фото)

ЮНЕСКО томонидан ўтган ҳафтада чоп этилган «Йўқолиш хавфи остида турган дунё тиллари атласи»га кўра, Марказий Осиёдаги 15 та қадимий нодир тил йўқлик қаърига сингиб кетиши ...

Тошкент милицияси мустақил журналист сид янишевни 6 соат давомида сўроққа тутди

12 декабрь Тошкентда милиция ходимлари "Настоящее время" билан ҳамкорлик қилаётган мустақил журналист, Сид Янишевни ҳибсга олди. Уни Тошкент шаҳридаги 61-милиция таянч ...

Камерунда вабо билан касалланганлар сони ортиб бормоқда

Камеруннинг Ғарбий ва қирғоқбўйи ҳудудларида илк бор авж олган вабо эпидемияси 140 кишининг ҳаётига зомин бўлиб, беморлар сони 7000 кишидан ошди . Камеруннинг Бош вазири ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400