Россия дунёдаги энг кўп санкциялар қўлланилган давлатга айланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Мамлакат сўнгги йилларда энг кўп санкцияларга дучор бўлди. Castellum.AI маълумотида, 22-февраль ҳолатига кўра, 2778 та янги чеклов чоралари қўшилган.
22-февралгача киритилган чекловларни ҳисобга олганда, 2014-йилдан буён Россияга нисбатан 7-март ҳолати бўйича жами 5532 та санкция қўлланилган.
Ҳозирда Россия санкциялар сони бўйича Эрон, Сурия ва Шимолий Кореядан анча олдинда.
Санкциялар мониторинг қилувчи хизмат қайд этганидек ,Россияга нисбатан энг кўп санкцияларни АҚШ (1194), Канада (908), Швейцария (824), Европа Иттифоқи (766) ва Франция (760) киритган. Ушбу чекловларнинг аксарияти алоҳида бўлиб ҳисобланади.