Япония “нодўст” давлатлар ва ҳудудлар рўйхатига киритилгани учун Россияга норозилик мактуби йўллади. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Хирокадзу Мацуно матбуот анжуманида малум қилди.
“Россия Японияни “нодўст” давлатлар рўйхатига киритгани ачинарли. Биз дипломатик каналлар орқали Россияга қарши норозилик билдирдик”, деди Хироказу Мацуно.
Россия ҳукумати ўз давлатига қарши нодўстона ҳаракатлар содир этган давлатлар ва ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаган эди. Рўйхатга Европа Иттифоқидан ташқари АҚШ, Буюк Британия, Япония ва яна 50 га яқин давлат киритилган.