Толибон ва Эрон чегарачилари ўртасида отишма бўлди

Афғонистоннинг Нимроз минтақасида Толибон ва Эрон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди.

Толибон манбасига кўра, тўқнашувлар 7 март куни афғон деҳқонлари чегара бўйлаб ариқлар қазишни бошлаган пайтда авж олган. Эрон чегарачилари деҳқонларни тўхтатиш учун Афғонистонга кириб келган. Толиблар аралашиб, отишма вақтида толибларнинг машинаси ёниб кетди.

Норасмий хабарларга кўра, тўқнашувлар чоғида тўрт нафар эронлик чегарачи отиб ўлдирилган. Толибон томонидаги қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Худди шундай тўқнашувлар аввал ҳам Афғонистон-Эрон чегарасида содир бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Улуғбек бакиров: ўзбекистон қамоқхоналаридаги шунча мазлумлар кам эдими

Минг афсуски, асрлардан бери бизнинг жамиятда мазлумлар ҳимояси учун курашиш бошқа халқлар каби ривожланмаган. Нафақат ривожланмаган, балки бундай тизим зеҳниятимизда йўқ, ...

Хитой ҳарбий мудофаа харажатларини оширди

Хитой ҳукумати 2022-йилда миллий мудофаа харажатларини 7,1 фоизга ошириб, 1,451 триллион юанга (229 миллиард доллар) етказмоқчи. “Хитойда миллий мудофаа харажатлари 7,1 ...