Франция президенти Эммануель Макрон Россияни ҳурмат қилишга чақирди

Франция президенти Эммануель Макрон сайловчилар билан учрашуви чоғида Россияни ҳурмат қилишга чақирди. Бу ҳақда хорижий ОАВ ёзмоқда.

“Бизнинг вазифамиз рус ва беларус халқлари билан муносабатларни сақлаб қолиш, шунингдек, мамлакат раҳбарлари ва Россияни давлат сифатида доимо ҳурмат қилишдир”, деди Макрон.

Франция президентининг фикрича, Москва билан мулоқот Европа хавфсизлиги учун зарур.

“Агар Россия бизнинг қитъамизда кенг кўламли хавфсизлик архитектурасини қуришда иштирок этмаса, мустаҳкам тинчлик ўрнатиш имконсиз бўлади“, – дея Франция президенти таъкидлаган.

Украинадаги вазият туфайли дунёнинг кўплаб давлатлари Россияга қарши санкциялар киритмоқда. Шу муносабат билан Россия кўплаб давлатларни, жумладан АҚШни ҳам дўстона бўлмаган давлатлар қаторига киритган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Руслар украиналикларга нисбатан геноцид қилди

Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Россия қўшинлари томонидан Украинада содир этилган ҳарбий жиноятларни текшириш учун комиссия тузишга чақирди. “Буча, Ирпен, Гостомель ва ...

Эрдоған қирғизистон билан алоқаларни яхшилашга чорлади

Қирғизистонга икки кунлик хизмат сафари билган келган Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилашга чорлади. 1 сентябрь куни президент ...

Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин

Жой номларини ўзгартириш керак экан, бу ишни топонимистларга, тилшуносларга, этнограф ва тарихчиларга қўйиб беринг. Ҳадеб жой номларининг ўзгартирилиши тарих ва анъананинг ...