Қирғиз-тожик чегарасида яна отишма содир бўлди

Бугун, 10-март куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати хабар бермоқда.

Тахминан соат 10:50 ларда Боткен вилоятининг Терскей ҳудудидаги аниқланмаган чегара ҳудудида навбатчилик қилаётган тожик чегарачилари маршрутни ўзгартириб, қирғиз чегарачиларидан ҳудудни тарк этишни талаб қилишган.

Воқеа жойига Тожикистон чегарачиларидан қўшимча кучлар етиб келиб, янги чекка киришга ҳаракат қилишган. Қирғизистон чегарачилари бунга рухсат бермаган. Натижада отишма содир бўлган.

Ҳар икки томон чегара вакиллари телефон орқали гаплашиб, қўриқчиларни воқеа жойидан эвакуация қилишга, қўшимча куч ва қурол олиб келмасликка келишиб олган.

Отишмадан жабрланганлар қайд қилинмади. Ҳозирда икки томон вакиллари музокаралар олиб бормоқда. Боткен вилояти чегарачилари юқори шай ҳолатга келтирилди.

Чегара хизматининг таъкидлашича, Терскей ҳудуди давлат чегарасининг аниқланмаган ҳудудига тегишли бўлиб, Қирғизистон фуқаролари томонидан фойдаланилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аҳадбек ҳайдаров молия вазирининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ...

  “ҳақиқатни айтиши учун қийноққа солиш керак”

Муҳтарам муштарийлар, азизлар! Мен сизларга жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси судида ўз кўзим билан кўриб, қулоғим билан эшитган воқеани ...

Тошкент-ўш йўналиши бўйича янги рейс очилади

Фото: МАК Тошкент ва Бишкек ўртасида парвозлар сони ортиб, Тошкент-Ўш йўналиши бўйича янги рейс очилади. 17 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон авиацион ...