Карим Масимовнинг уйидан чиққан 17,2 миллион доллар ва мол-мулклар

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Карим Масимовнинг уйида тинтув ўтказилди. У ердан Масимовга тегишли эканлиги айтилаётган қимматбаҳо соатлар, олтин қуймалари ва антиқа буюмлар топилган. Шунингдек, Массимовнинг яқинларидан 5 миллион доллар мусодара қилинган.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ бошлиқ чекист Масимовга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди.

Унга кўра, Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизматини тўрт йил давомида бошқарган Карим Масимовнинг уйини тинтув қилиш натижасида 17,2 миллион доллар топилган. 11 та қимматбаҳо автомашиналар ва Қозоғистоннинг машҳур Боровое курортидаги дам олиш уйи ва бошқа мулклари ҳам мусодара қилинган. Бундан ташқари, хорижий мамлакатнинг вакилларидан пора сифатида олинган 2 миллион доллар пул хориждаги ҳисобидан Қозоғистонга қайтарилди.

Айни дамда унга “хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш” ва “коррупция” моддалари бўйича бир қанча айбловлар қўйилган.

Шунингдек  пора сифатида пойтахтдаги меҳмонхонани олгани ҳам маълум бўлган. Ушбу уйни январь ойида тинтув қилишганда катта миқдордаги пул ва қимматбаҳо буюмлар топилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўғрини эгри йўлдан урмоқда

Халқимизнинг аксар қисми юқорида ўғри, порахўр, ёлғончилар ўтиради, барча амалдорларни эса фақат халқни талон-тарож қилувчи қарорлар чиқарадиган кимсалар деб ўйлайди. Шундай ...

“сувчи маҳалласида сув йўқ!”

  "Мен Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан бўламан. Сувчилар маҳалласида яшайман. Онам, касал жигарлари сабабли, оғир иш қила олмайдилар. Мен эса ҳомиладорман. Бизда сув ...

Ozodmikrofon: “учта бола билан кўчада қолдим”

Қашқадарё вилояти Китоб туманидан қўнғироқ қилган ва ўзининг ҳаёти ҳақида видеолавҳа юборган Шарофат Садинованинг OzodMikrofonга арз қилишича, унинг қайнонаси учта боласи ...