Абрамович бошчилигидаги россиялик олигархларга нисбатан санкциялар жорий этилди

Британия “Челси” футбол клубининг хўжайини Роман Абрамовичга, олигарх Олег Дерипасга ва бир қатор таниқли россиялик ишбилармонлар ва давлат компаниялари раҳбарларига нисбатан санкциялар жорий қилди.

“Қора рўйхат” Британия ҳукумати сайтида пайдо бўлди. Санкцияларга Роснефт, Газпром ва Транснефт компаниялари икки банк раҳбарлари киради. Мана шу 7 кишининг умумий бойлиги 20 миллиард долларга тенглигини Реутерс агентлиги ёзмоқда.

 Санкцияга учраганлар Британия ҳудудига кира олмайди ва улар активларидан фойдаланилмайди.

ВВC мухбири Саймон Стоун Твиттер саҳифасида “Челси” клубининг дўконлари ёпилгани ва ўйинлар учун чипталар сотилмай қолгани ҳақида маълум қилди. Футболчилар билан шартномани узайтириш, янги футболчиларни жалб қилиш ёки бошқа клубларга юбориш тақиқланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдулла ариповнинг ўринбосари нодир отажонов президент администрациясига ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов президент администрациясига ўтказилди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz ахборот манбаси тасдиқлади. Фото: Халқаро ...

Зеленский амалдорлардан иш кабинетларига унинг портретларини қўймасликларини сўради

Бугун, 20 май куни Владимир Зеленский расман Украина президенти лавозимига киришди. У Олий рададаги тантанали маросимда қўлини конституцияга қўйиб, қасамёд қилди. Зеленскийга ...

Ақш гипертовушли қуролини синовдан ўтказди

Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучлари овоз тезлигидан 5 баравар юқори гипер-қуролини синовдан ўтказганини эълон қилди. Ҳарбий ҳаво кучларидан берилган ёзма баёнотда, АҚШ ...