Россиянинг ҳужуми Украинага 100 миллиард доллар зарар етказди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг иқтисодий маслаҳатчиси Олег Устенко Россиянинг 15 кунлик ҳужуми инфратузилма, бинолар ва бошқа мулкларга 100 миллиард доллар зарар етказганини айтди.

Пайшанба куни бўлиб ўтган халқаро онлайн конференсияда сўзлаган Устенко мамлакатдаги корхоналарнинг ярми уруш сабаб ёпилганини, қолганлари эса тўлиқ ишламаётганини айтиб, Россияга қарши молиявий санкцияларни кучайтириш, нефть ва газга тўлиқ эмбарго жорий этишга чақирди.

Россия армияси 24-февралда бошлаган урушда Украина армиясининг шиддатли ҳимоясига дучор бўлганда, Москва ўз тактикасини ўзгартириб, шаҳарлар, жумладан, аҳоли пунктларини ҳаво ҳужумлари ва артиллериядан ўққа тута бошлади.

Олег Устенконинг айтишича, жанглар кўламини ҳисобга олганда, Украинанинг молиявий тизими нисбатан “яхши” ва банкоматлар Россия ҳарбийлари назорати остида бўлмаган ҳудудларда ишламоқда.

Унинг сўзларига кўра, миллий валюта захиралари бор-йўғи 2,5 миллиард долларга камайган, бироқ мамлакат катта иқтисодий ва ҳарбий ёрдамга муҳтож.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Девальвация

Халқаро Иқтисодий тараққиёт маркази экспертлари “2014 йилнинг охиригача Россия рубли яна 20 фоизга қадрсизланишини маълум қилмоқда”, деган хабар тарқатмоқда Tengrinews.kz ...

Бобур ҳасан: “50 миллион долларлик сармоям билан ўзбекистонга киритилмадим”

Bobur Hasan Ўзбекистон Чегара хизмати асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Бобур Ҳасанни ватанига киритмади. Тадбиркор Ўзбекистонга 50 миллион долларга яқин сармоя киритиш бўйича ...

Mиллиардердан ёш ишбилармонларга 30 маслаҳат

"Амакингиз"нинг қўлида ишлаш жонингизга тегдими? Ўзингизнинг хусусий бизнесингиз ва молиявий мустаққилигингизни истайсиз, бироқ ҳеч ҳам фикрларингизни жамлаб ололмаяпсиз, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400