Россия дон ва шакар экспортини тақиқлади

Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирган мамлакатларга дон маҳсулотлари ва шакар экспортини 31 августгача тақиқлади. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги хабар берди.

Тақиқ буғдой, меслин, жавдар, арпа, маккажўхори ва шакарни ўз ичига олган. Россия саноат ва савдо вазирлиги томонидан берилган экспорт лицензиялари учун алоҳида шарт кўриб чиқилади.

 Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари жорий мавсумда божсиз асосда керакли харидларни амалга оширган. Шунинг учун вақтинчалик тақиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишнинг олдини олади.

Россия Украинага бостириб кирганидан бери АҚШ ва Европа давлатлари Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар киритди. Уруш бошланганидан бери Россия миллий валютаси деярли икки баравар қимматини йўқотди.

Украинадаги вазият шароитида Марказий Осиёда озиқ-овқат нархининг ошиши кузатилмоқда. Марказий Осиёдаги аксари мамлакатлар дон маҳсулотларини асосан Россия ва Қозоғистондан импорт қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда уруш қатнашчиларига 7,5 миллион сўмдан пул мукофоти берилади

9 май муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади. Бош вазир Абдулла Арипов 24 апрелда ўтган селектор йиғилишида ...

Тошкентдан 400 000 вилоятлардан 200 000 ақш долларига уй сотиб олган хорижлик ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олади

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–5731, 28.05.2019 й.) Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. Киритилган қўшимчаларга ...

О! о! о! беҳаё овозларни реклама қилаётган реклама

О! О! О! Сезган бўлсангиз, кейинги вақтларда шу ҳарфнинг обрўи ошиб кетди. Телевизор пултини қўлга олиб, қайси каналга тўғриламанг, чиройли қизлар, баъзан ўрта ёшли аёллар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400