YouTube бутун дунё бўйлаб Россия томонидан молиялаштирилган каналларни ёпди

Googleнинг YouTube портали бутун дунё бўйлаб Россиянинг давлат ОАВлари ва тегишли медиа каналларини ёпди. Бу ҳақда 11-март куни видеопортал матбуот хизмати хабар берди.

“Бизнинг жамоавий қоидаларимиз яхши ҳужжатлаштирилган зўравонлик ҳаракатларини инкор этувчи, уни паст санайдиган ёки камситувчи контентни тақиқлайди ва биз Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги ушбу қоидани бузувчи контентни олиб ташлаймиз”, — деб YouTube маълум қилди.

Бироқ видеопортал бундай глобал асосда нечта канал ёпилганлиги ва уларни қайта тиклашга рухсат берилишига аниқлик киритмаган.

Аввалроқ YouTube Европадаги Россиянинг RT (Russia Today) каби давлатга қарашли медиа каналларини ёпган эди. Москва ҳам Россия давлат оммавий ахборот воситаларини блоклайдиган бошқа ижтимоий тармоқларга ҳам чекловлар киритган.

 

Аудиолар