Россия Хитойдан ҳарбий ва иқтисодий ёрдам сўради

Россия ҳукумати Россиянинг Украинага ҳарбий босқинини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий санкциялар оқибатларига қарши туриш учун Хитойдан ҳарбий ва иқтисодий ёрдам сўради. Бу ҳақда Finansial Times, The New York Times ва The Washington Post газеталари АҚШ ҳукуматидаги номи ошкор этилмаган манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Америка матбуотидаги манбаларнинг айтишича, Москва Украина билан уруш бошланганидан бери Пекиндан ҳарбий техника ва бошқа ёрдам сўраб келади.

Financial Times газетасининг ёзишича, Россияда урушнинг учинчи ҳафтасига келиб қурол-яроғининг баъзи турлари тугайди.

Шунингдек CNN телеканали АҚШнинг юқори мартабали мулозимига иқтибос келтирган ҳолда, Россия Хитойдан Украинадаги вазиятга ҳарбий ёрдам, жумладан, учувчисиз самолёт беришни сўраганини маълум қилди.

Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси матбуот котиби Лю Пэнью Рейтер агентлигига Россиянинг ёрдам сўраганидан бехабарлигини ва Хитойнинг асосий вазифаси Украинадаги кескинликнинг олдини олиш эканини айтди.

13-март куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан, агар Хитой Россияга Ғарб санкциялари ҳисобидан йўқотишларни қоплашга ҳаракат қилса, Пекинга салбий таъсир қилиши ҳақида огоҳлантирди.

“Биз Хитой Россияга қай даражада моддий ва иқтисодий ёрдам кўрсатаётганини диққат билан кузатиб борамиз. Пекинга ҳеч бир давлатнинг Россиянинг иқтисодий йўқотишларини қоплашга уринишига йўл қўймаслигимизни эслатдик”, – деди Салливан CNN телеканалига берган интервьюсида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«бирдамлик»чилар грузияда йиғилдилар

Жорий йилнинг 28-30 май кунлари Бирдамлик» ХДП раиси Баҳодир Хон Туркистон иш сафари билан Грузияга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати маълум ...

«кўршапалак уясини 100 минг долларга сотиб оламан!»

Сўнгги вақтларда кўршапалак ини билан боғлиқ миш-мишлар жуда болалади; «Кўршапалак ини васвасаси» бошланди, деса ҳам бўлади ҳатто. Эмишки, одамлар бутун дунё бўйлаб ...

Ўзбекистон электр энергиясини истеъмол қилишни камайтирмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди, дея ...