Қозоғистон Украинага инсонпарварлик ёрдамини юборади

Қозоғистон 14-15 март кунлари Украинага 28 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатади. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Олмаота – Катовице (Польша) йўналиши бўйича гуманитар юкларни ҳаво орқали ташиш масаласи ишлаб чиқилди. Украина фуқароларига гуманитар ёрдам 14-15 март кунлари Олмаота аэропортидан икки йўналишда жўнатилади”, — дейилади хабарда.

Гуманитар ёрдамнинг кўлами 28,2 тоннани ташкил этади. Жами 17 турдаги дори воситалари етказиб берилади: антибиотиклар, яллиғланишга қарши, йўталга қарши ва антигипертензив дорилар.

 Эслатиб ўтамиз, 24-февраль куни Россия президенти Владимир Путин Украинада ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди. Бу уруш ҳали ҳам давом этмоқда.

 Украина президенти Владимир Зеленский бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат жорий қилди.

 У, шунингдек, Россия билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди.

Бундай ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва дунёнинг аксарият мамлакатлари томонидан қораланган ва Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар жорий этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина мудофаа вазири: ҳар куни юзлаб аскарларимиз ҳалок бўлмоқда

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников жанг майдонида ҳар куни 100 га яқин украиналик аскарлар ҳалок бўлаётганини маълум қилди. “Жанг майдонидаги вазият жуда оғир. Ҳар куни ...

Сергей шойгу: украинадаги ҳарбий операция мақсадига эришмагунча давом этади

Россия армияси Украинадаги махсус ҳарбий операциясини  қўйилган мақсадларга эришилгунга қадар давом эттиради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу баёнот берди. ...