“Хитой Россияга ҳарбий ёрдам жўнатади”: Хитой маълумотга изоҳ берди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзяннинг айтишича, Россия Украинадаги махсус операция муносабати билан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарлар ёлғон.

Сиёсатчининг таъкидлашича, АҚШ сўнгги пайтларда Хитойнинг Украина бўйича позициясига оид бундай ёлғон маълумотларни фаол равишда тарқата бошлаган.

 “Америка томони тарқатган тегишли маълумот ёлғондир”, — деди Хитой ТИВ вакили.

 Лицзяннинг айтишича, Хитой икки томонлама тинчлик музокаралари билан Украинадаги кескинликка барҳам беришни қўллаб-қувватлайди.

 “Биз можаронинг янада кучайишига эмас, балки дипломатик йўл билан ҳал қилинишига кўмаклашишимиз керак”, – дея қўшимча қилди Чжао Лицзян.

 Яқинда Finanсial Times, New York Times ва The Washington Post каби хориж нашрлари АҚШ ҳукуматидаги номи ошкор этилмаган манбаларига таяниб, Россия ҳукумати Украинадаги ҳарбий ҳужум ва иқтисодий санкциялар оқибатларини бартараф этиш учун Хитойдан ҳарбий ва иқтисодий ёрдам сўрагани ҳақида хабар тарқатган эди. .

 АҚШ нашрлари манбаларининг айтишича, Москва Украина билан уруш бошланганидан бери Пекиндан ҳарбий техника ва бошқа ёрдам сўраб келади. Ft маълумотларига кўра, урушнинг учинчи ҳафтаси ўрталарида Россияда қуролларнинг айрим турлари тугаши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иштихонда безорилар беш кишига жароҳат етказди

 2018-йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчилар Т.Р., С.Д. ва унинг укалари Б.Д. ва С.Д.лар “Боғихон” МФЙда яшовчи У.Ю.нинг уйида безорилик ...

Янгийўлда “исузу” русумли автобус ағдарилиб кетди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 26 ноябрь куни Қуйичирчиқ туманида яшовчи У.Т. “Исузу” русумли автобусни “Тошкент-Термиз” йўлининг 841-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл ...

Оав шимолий корея етакчиси ўрнига унинг синглиси тайёрланаётганини маълум қилди

Шимолий Корея 2019 йил охиридан бошлаб фавқулодда вазият ҳолатига Ким Чен Ин ўрнига унинг синглиси Ким Ё Чжонни тайёрламоқда. Ким Е Чжон. Фото: The Korea Times Бу ҳақда ...