“Сизларга ёлғон гапиришяпти!” Эфир пайтида муҳаррир афиша кўтариб чиқди

14-март куни Россиядаги “Биринчи канал”нинг эфирида «Время» ахборот дастури кўрсатилаётган вақтда  студияга “Урушга йўл йўқ!” деган ёзувли плакат кўтарган қиз кириб келди.

У Биринчи канал муҳаррири Марина Овсянниковадир. Плакатда шундай ёзилган эди: “Урушни тўхтатинг. Улар бу ерда ёлғон гапиришмоқда, ташвиқотларга ишонманглар”.

Ўшанда эфирда Россияга қарши санкциялар солинаётгани ҳақида хабар берилаётган эди. Бу воқеадан кейин ҳам эфир аввалгидек давом этган.

Россия матбуотига кўра, Овсянникова полиция бўлимига олиб кетилган. У маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марина Овсянникова видеомурожаат билан Россиянинг қилмишлари жиноят эканлигини, Россиянинг ўзи эса тажовузкор мамалакат эканини айтган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 қуруқ ваъда оғиз йиртар

Ўтган ойда Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида бўлган кӯнгилсиз ҳолатдан кейин юртимизда ҳамма олис йўлга қатновчи (автобуслар, темир йўл ва самолётлар) транспорт воситаларининг ...

Сиёсий ислоҳотларсиз  тараққиёт бўлмайди

Четдан қараганда мамлакатимизнинг барча соҳаларида қизғин ислоҳотлар  кетаётгандай туюлади. Тан олиш керак,  ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар самара бера бошлади. Бироқ  ...

Тан оламан… ва – синдираман!

Бундан икки йил бурун горгазга телефон қилиб, газчиларнинг “уйим совуқ, газ беринглар, бўлмаса порталга ёзаман” деб ўтакасини ёрган эдим. Улар эса “Қадамбой оға, газ хеч ...