Туркманистон Марказий сайлов комиссияси навбатдан ташқари президентлик сайловларининг расмий натижаларини эълон қилди.
Сайловда 9 нафар номзод иштирок этди. Амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳаммедов 72,97 фоиз овоз олди.
“Туркманистон Сайлов кодексига биноан ва Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов президент бўлиб сайланди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда президентлик сайлови 12 март куни бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 97,17 фоизи иштирок этгани маълум қилинди.