Рус аскарлари шифокорлар ва беморларни гаровга олгани айтилмоқда

“Россия қўшинлари Мариупол ҳудудий шифохонасининг тиббиёт ходимлари ва беморларини гаровга олди”, — деди Донецк вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Павел Кириленко.

Мариупол шаҳри икки ҳафтадан ортиқ вақтдан бери рус қўшинлари томонидан қамалда бўлмоқда. Шаҳар ҳар икки томондан қисилиб, рус қўшинлари аҳолининг ташқарига чиқармай, инсонпарварлик ёрдамларини, хусусан, озиқ-овқат етказиб беришга тўсқинлик қилмоқда. Қамалдаги шаҳарда на электр, на иссиқлик, на тоза сув бор.

 “Касалхона ходимларидан бири хабар тарқатишга муваффақ бўлди. “Касалхонадан чиқишнинг иложи йўқ. Отишмоқда, ертўлада ўтирибмиз. Икки кундан бери машиналар касалхонага етиб бора олмаяпти. Атрофимизда кўп қаватли бинолар ёнмоқда. Руслар касалхонамизга қўшни уйлардан 400 кишини олиб келишди. Биз ташқарига чиқа олмаяпмиз ”, деди Павел Кириленко.

 Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Мариупол ҳар куни артиллерия, «Град» ва миномётлардан ўққа тутилиб, деярли уйлар қолмаган. Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, оғир блокадани Россия қўшинлари Азов денгизи соҳилидаги стратегик муҳим ҳудуддан воз кечишни талаб қилиб, тинчлик музокараларида Украинага босим ўтказиш мақсадида ташкил қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шольц путин украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигига ишонади

Германиянинг канцлери Олаф Шольцнинг айтишича, сўнгги уч ой Россия президенти Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигинини кўрсатди. Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган ...

Россиянинг ракеталаридан бири атом электр станциясига яқин учиб ўтди

Украинанинг Энергоатом ширкати якшанба куни Россия кучлари томонидан Киев томон отилган ракеталардан бири Жанубий Украина атом электр станцияси устида жуда пастдан учиб ...

Рус дипломати украинадаги уруш туфайли истеъфога чиққанини эълон қилди

Россияни БМТнинг Женевадаги доимий ваколатхонаси матбуот котиби Борис Бондарев Украинадаги уруш туфайли истеъфога чиқишга қарор қилганини маълум қилди. У ўзининг LinkedIn ...