Украинада уруш бошланганидан бери тўртинчи рус генерали ҳалок бўлди

15-март куни Украинадаги уруш зонасида яна бир рус генерали ҳалок бўлди.

Украинанинг Телеграм-каналларида 15-март куни ҳарбий кийимда генерал-майор погони бор номаълум шахснинг сурати тарқалган. Ўша куни кечқурун украиналик манбалар унинг россиялик генерал-майор Олег Митяев эканлигини маълум қилишди.

КНБ қошидаги Ёлғон маълумотларга қарши кураш ва ахборот хавфсизлиги маркази маълумотларига кўра, ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг қўмондонлик рўйхатида Митяев ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

 Олег Митяев 2016-йилда Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий базанинг қўмондони этиб тайинланган эди. Кейинчалик у Россия Федерациясининг Суриядаги қўмондони ўринбосари бўлди.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Шарқий ҳарбий округи 29-умумий ҳарбий армияси қўмондони генерал-майор Андрей Колесников ҳамда Марказий ҳарбий округи 41-умумий ҳарбий армиясининг икки генерал-майори – Андрей Суховецкий ва Виталий Герасимовлар ҳалок бўлгани айтилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия грузиядаги аскарларини украинага кўчиришни бошлади

АҚШ мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси Россия Грузиядаги аскарларининг бир қисмини Украинага кўчиришни бошлаб юборганини айтди. Исмини ошкор этмаган мудофаа ...

Европа россияга қарши қўшимча санкциялар жорий қилиши мумкин

Европа Россияга қарши қўшимча санкциялар киргизишни кўриб чиқмоқда. Аммо улар ҳали оммага ошкор этилмаган. Бу ҳақда Франция иқтисодиёт вазири Бруно Ле Мэр BFM каналига берган ...

Дмитрий медведев урганч ва хивага келади

2019 йилнинг 29-30 май кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон ...