Россия Киев ва Мариуполга ҳужумларини кучайтирди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, Россия Киевни бомбардимон қилишни кучайтирди ва Мариупол портига янги ҳужумларни бошлади.

Шиддатли жанглар Украина-Россия можаросини ҳал этиш бўйича тинчлик музокаралари кетаётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Россия қўшинлари Киев шимоли-ғарби ва ғарбида ҳужумларни кучайтирганини 16-март куни Киев вилояти губернатори Алексей Кулеба маълум қилди.

“Улар пойтахтни транспорт артериясидан маҳрум қилишга ва унинг логистик имкониятларини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Киевни босиб олиш учун ҳужум қилинмоқда”, – деди Кулеба.

Унинг сўзларига кўра, рус қўшинлари Киевдан 80 километр шимолда жойлашган Иванков шаҳрини эгаллаб, Беларус билан чегарани назорат қилмоқда.

Украина фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, снаряд парчалари Киев марказидаги 12 қаватли турар-жой биносининг юқори қаватини синдириб ташлаган. Қўшни бино ҳам зарар кўрган. Агентлик икки жабрдийда ҳақида хабар берди, бироқ тафсилотларни келтирмади.

 Пойтахтни бомбардимон қилиш натижасида шаҳардаги кўп қаватли уйлар, метро станциялари ва бошқа ижтимоий ва фуқаролик объектлари вайрон бўлгани айтилмоқда.

Россия қўшинлари Киевдан 25 километр узоқликдан зарбалар бераётгани айтилмоқда.

Киевнинг ўзида 16-март куни 35 соатлик комендантлик соати жорий этилди. Бир кун аввал шаҳар мэри Виталий Кличко комендантлик соати эълон қилиб, Россия қўшинлари ҳужумларини кучайтириб, пойтахтга яқинлашиб колганда, “шаҳар хавфли лаҳзага дуч келишидан” огоҳлантирди.

Мариупол ва бошқа шаҳарларда, жумладан Харьков ва Николаевда шиддатли жанглар кетаётгани хабар қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қодировчилар болаларни ўзлари учун дуо қилишга мажбурлади

Чеченистон ҳукумати мактабгача ёшдаги болаларга уч рангли кийим кийдириб Россия байроғини шакллантирди, сўнгра Грознийдаги марказий масжидга йиғиб, Украинада жанг қилаётган ...

Youtube бутун дунё бўйлаб россия томонидан молиялаштирилган каналларни ёпди

Googleнинг YouTube портали бутун дунё бўйлаб Россиянинг давлат ОАВлари ва тегишли медиа каналларини ёпди. Бу ҳақда 11-март куни видеопортал матбуот хизмати хабар берди. ...

Россия ҳарбийлари мариуполга кириб келаётгани хабар қилинмоқда

Шанба куни Россия кучлари бир неча ҳафтадан бери қамалда бўлган Украинанинг Мариупол шаҳрига кириб келгани хабар қилинди. Баъзи оммавий ахборот воситалари Азов денгизи ...