АҚШ Сенати Путинни ҳарбий жиноятчи сифатида тан олиш ҳақидаги резолюцияни имзолади.
Резолюцияни Сенатга республикачи депутат Линдси Грэм киритди. Унинг таклифини Демократлар партиясининг вакиллари қўллаб-қувватлади ва улар бир овоздан резолюцияни имзоладилар.
“Путин ва унинг шериклари Украинага бостириб киргани ва одамларни ўлдиргани учун жазоланади. Энди Владимир Путин Украина халқига нисбатан содир этилган ваҳшийлик учун жавобгарликдан қочиб қутула олмайди”, деди Сенатдаги Демократик партия раҳбари Чак Шумер.