Польшанинг собиқ ҳарбий хизматчиси Беларусда осилган ҳолда топилди

Беларусдан сиёсий бошпана сўраган собиқ польшалик ҳарбий хизматчи Эмил Чечко Минскда осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Беларус Тергов қўмитаси хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, 25 ёшли эркакнинг жасади у яшаган квартирадан топилган. Терговчилар терговда ўз жонига қасд қилиш ва қотиллик версияларини кўриб чиқмоқда. Бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

Озодлик радиосининг Беларус хизматига кўра, Чечко охирги марта бир кун аввал интернет орқали жонли мулоқот қилган. Унинг айтишича, Украинадаги жангларда “польшалик фашистлар” ҳам қатнашган.

Польшалик ҳарбий хизматчи Беларус чегарасини 2021-йилнинг 16-декабрида кесиб ўтган. У Польша ҳукуматининг сиёсатига рози эмаслигини айтган. Чечконинг баёноти ўша пайтда Беларус телевидениеси орқали тез-тез эфирга узатилган. Польшада унга нисбатан дезертирлик учун жиноий иш очилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда йил бошидан буён жиноятлар оқибатида 330,8 млрд сўм зарар етказилган

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни аниқлаш ва ундириш чоралари кўриб ...

Озодликнинг  гаштли  онлари

“Кишанланган қалблар” асарининг муаллифи,  буюк ўзбек ёзувчиси Эврил Турон  бугун менга қўнғироқ қилиб, ноҳақ кишанланиб, ҳибсга олинган яна бир юртдошимизнинг озодликка ...

Хоразмда норозилик билдириб 1500 га яқин одам урганч—хонқа магистралида жойлашган катта кўприкни ëпиб қўйишган

26 июль куни кечки маҳал Хоразм вилояти Урганч шаҳрида компенсация берилмасдан уйи бузилган аҳоли ҳокимликка қарши чиқишгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда, деб ёзади ...