Владимир Зеленскийга Нобель мукофоти берилиши мумкин

Бир гуруҳ хорижий сиёсатчилар Норвегиянинг Нобель қўмитасига Украина президенти Владимир Зеленскийни Тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатиш учун очиқ хат йўллади.

“Мисли кўрилмаган воқеаларни ҳисобга олиб, биз Нобель қўмитасидан Тинчлик мукофотига номзод кўрсатиш жараёнини 31-мартгача қайта бошлашни сўраймиз. Биз Украина халқига ва унинг президенти Зеленскийга ушбу мукофотни беришни таклиф қилмоқчимиз. Бугун бутун дунё Украина томонида”, — дейилади баёнотда.

Хатни Эстония собиқ бош вазири, собиқ Европа комиссари, Европарламент аъзоси Андрус Ансип, Нидерландия собиқ мудофаа вазири Анк Бижлевелд ва Голландия собиқ ташқи ишлар вазири Бернард Бот, Руминия парламенти депутати Влад Мариус Ботос, Гаага Стратегик тадқиқотлар марказининг сиёсий масалалар бўйича директори Хан Тен Брук, шунингдек, Бельгия, Швеция, Буюк Британия, Германия ва Словакиядан келган бир қатор сиёсатчилар имзоладилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Камбағалларнинг ҳажга бориши таъқиқланди

Тожикистон Дин қўмитасининг янги қарорига биноан кам таъминланган яъни камбағал оилалар аъзолари ҳаж сафарига бориши таъқиқланди. Икки йил олдин Дин қўмитасининг қарорига ...

Ихтиёр абдуллаевнинг терговини отабек умаров олиб борган

Ихтиёр Абдуллаев билан боғлиқ тергов иши Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлиги Давлат хизмати раисининг ўринбосари Отабек Умаровга юклатилган. «Ушбу жиноий иш билан ...

Бишкек шаҳри атрофида номаълум шахслар машиналар ва уйларни ёқиб юборишди

Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Аламудун туманидаги Маёвка қишлоғида номаълум шахслар автомобиллар ва уйларга ўт қўйишди. Низо 17 октябрга ўтар кечаси бўлган. (more…)