Трамп: Путин ўзгарибди, мен уни Украинага ҳужум қилади деб ўйламагандим

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россиянинг Украинага ҳужумидан ҳайратда эканлигини билдирди. У Россия президенти Путиннинг Украина чегарасига қўшинларини тўплашини “ўзаро қаршилик қилиш” ёки АҚШ билан музокара олиб бориш усули деб ўйлаганини, — The Washington Examiner газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.

“Мен ҳайратда қолдим. Путин чегарага қўшин киритганда, музокараларни шу тарзда бошлайди, деб ўйлагандим. Аслида, мен буни музокараларнинг энг қийин, аммо энг ақлли усули деб ўйлагандим. У ҳам бошқалар каби АҚШ  билан келишувга келиш ниятида эканини билардим. Аммо у Украинага бостириб кирди, менимча у ўзгарган”, — деди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп.

Аввалроқ Дональд Трамп Путин билан жуда кескин муносабатда бўлганини, аммо барибир у билан мулоқот қила олишини айтганди. Унинг қўшимча қилишича, Трамп президентлиги даврида Россия бошқа давлатларга бостириб кира олмаган.

Шунингдек Трамп,  Украинага ҳарбий ёрдам сифатида танкга қарши курашиш учун Javeline ускуналари ва миллионлаб долларлик қурол-яроғ берганини айтиб, акс ҳолда улар бўлмаганида Украина томони урушда мағлуб бўлган бўлар эди деб айтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Трамп навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этишини айтди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Жанубий Каролинада бўлиб ўтган митингда Республикачилар партияси яна сайловларда иштирок этишга тайёрлигини ва тез орада Оқ уйни ...

Трамп: «байден ақшни учинчи жаҳон урушига олиб бормоқда»

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп президент Жо Байденнинг Украина туфайли миллий иқтисодиётни вайрон қилаётгани ва мамлакатни «жаҳон уруши»га тортганини айтди. Трамп ...

Фаровон ҳаёт кечиришни ақшдан излаётган 15 мингга яқин муҳожир пиёда юришни бошлади

Мексиканинг Гватемала чегарасидан йўлга чиққан15 мингга яқин янги муҳожир карвони АҚШ чегарасига етиб бориш учун пиёда юришни бошлади. Мексика матбуотидан ўрин олган хабарга ...