Амстердам томонидан музлатилган Россия активлари миқдори 200 миллион еврога етди.
Нидерландия Молия вазирлиги раҳбари Сигрид Каг мамлакат банклари, инвестиция ва пенсия жамғармалари 6 миллион евролик активларни музлатиб қўйганини айтди.
“Бу вақт ичида биз 200 миллион евродан ортиқ маблағни тўсиб қўйдик ёки ҳибсга олдик, деб айта оламан”, — деди марказий банк раиси Клас Нот.
Унинг сўзларига кўра, бу бир ҳафта олдинги кўрсаткич. Бошқа активлар ҳали ҳам блокланиши мумкин, дейди у.