Хитой илк бор Украинадаги урушни қоралаб, уни тўхтатишга чақирди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин жума куни Жо Байден билан ўтказилган музокараларидан сўнг Пекин ва Вашингтон халқаро хавфсизликни сақлаш учун биргаликда жавобгар бўлиши кераклигини айтди. Биринчи марта у Украинадаги ҳарбий можарони бевосита қоралади, лекин у буни юмшоқ тарзда етказди. Бу ҳақда Хитой давлат телевидениеси хабар берди.

 “Давлатлараро муносабатлар ҳарбий можаро даражасига тушмаслиги керак”, – деди Си Цзиньпин.

Тинчлик ва хавфсизлик халқаро ҳамжамиятнинг энг қиммат бойлигидир. “Украина инқирози Хитой кўргиси келадиган нарса эмас”, – дея қўшимча қилди у.

Пекин шу кунгача Россиянинг Украинага қарши тажовузини бир томонлама қораламаган ва умуман нейтрал позицияни эгаллаган. Хитой БМТ Бош Ассамблеясининг ишғолни қораловчи резолюциясини қўллаб-қувватламади, лекин қарши ҳам бўлмади: Пекин вакили бетараф қолди.

“Ҳозирги асосий устуворликлар – мулоқот ва музокараларни давом эттириш, тинч аҳоли орасида қурбонларни олдини олиш, гуманитар инқирознинг олдини олиш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва урушни имкон қадар тезроқ тугатиш”, — деди у Байден билан ўтказилган музокаралардан сўнг.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жанубий корея украинага ҳарбий ва инсонпарварлик ёрдамини юборади

Жанубий Корея Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам юборади. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот котиби Пу Син Чхан амаълум қилди. “Қандай ёрдам кўрсатилиши ҳақида қарор қабул ...

Онкологик касалликларни даволаш учун ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқарилади

2019-2021 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ–5707, 10.04.2019) қабул қилинди. Бу ҳақда ...

Нукусда талабалар қасам ичишга мажбурланди

Шу йил 5 сентябр куни Нукус Давлат педагогика институтида ҳам янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда профессорлар, академиклар, ...